Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия зирҳли техникаси Сурия билан чегарани кесиб ўтди
Фото: Reuters/Архив
Туркия қуролли кучларининг йирик ҳарбий гуруҳи Сурия билан чегарани кесиб ўтди ва Идлиб вилояти ҳудудига кирди. Бу ҳақда РИА «Новости» NTV телеканалига асосан хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, Туркия-Сурия чегарасини саккизта танк, 50 та зирҳли автомашина ва тахминан 200 нафар ҳарбий хизматчи кесиб ўтган.
Таъкидланишича, ҳарбий гуруҳ Идлибда кескинликдан холи ҳудуд устидан назорат ўрнатиш мақсадида жойлашмоқда.
Аввалроқ АҚШ Туркиянинг Суриядаги режаларига муносабат билдирганди.
Мавзуга оид
11:48 / 07.03.2026
Ўзбекистонлик 5 ёшли бемор қиз Туркиядан олиб келинди
12:30 / 06.03.2026
НАТО Эрон хавфи ортидан ракетага қарши мудофаани кучайтиради
21:00 / 04.03.2026
НАТО ҳаво мудофааси Туркия томонга учирилган Эрон баллистик ракетасини уриб туширди
18:59 / 04.03.2026