12:40 / 18.10.2017
15362

Спорт ТВ янги мавсумдан АПЛ трансляциясини сотиб олиши мумкин

«Спорт» телеканали 2018/2019 йилги мавсумдан бошлаб Англия премьер-лигаси ўйинларини намойиш этиши мумкин.Бу ҳақда KUN.UZ'га вазиятдан хабардор манбалар маълум қилган.

Ҳозирда АПЛ ўйинларини Ўзбекистон бўйлаб намойиш этиш ҳуқуқи UzReport TV'га тегишли. Мавсум якунида бу битим якунига етади. Шу боис Спорт телеканали бу вазиятдан фойдаланиб рақобатда ютиб чиқишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Спорт телеканалида Франция ва Италия чемпионати ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқи мавжуд.

Top