Жамият | 18:30 / 25.10.2017
10640
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг самарали фаолият юритувчи бош директорлари рейтинги

Дунёнинг энг самарали фаолият юритувчи бош директорлари рейтинги эълон қилинди. Harvard Business Review журнали мазкур рейтингни тақдим этди.

Рейтингда биринчи ўринни Inditex компанияси бош директори Пабло Исла эгаллади. 2015 ва 2016 йилларда испан ритейлери топ-менежери энг самарали иш кўрсатувчи раҳбарлар рейтингида учинчи ўринда қайд этилган.

Фото: Harvard Business Review

Исла 53 ёшда, у 12 йил мобайнида Inditex компаниясининг бош директори сифатида фаолият юритиб келади. У Мадриддаги Комплутенсе университетида юридик билим олган. Унга қадар эса Banco Popular банк гуруҳи, Испания иқтисодиёт ва молия вазирлигида ишлаган, бундан ташқари, Altadis тамаки компаниясининг президенти бўлган.

Иккинчи ўринни, ўтган йилдаги каби, Британиянинг WPP коммуникацион холдинги бош директори Мартин Соррелл эгаллади. У 2015 йилги рейтингда бешинчи ўринда бўлган.

Учинчи ўринда Американинг NVIDIA технологик компанияси раҳбари Жэнь-Сунь Хуан қайд этилди. 2016 йилда у рейтингнинг 6-ўрнида, 2015 йилда эса 29-ўрнида бўлган.

Шунингдек дунёнинг энг самарали фаолият юритувчи директорлари рейтингининг илк ўнлигига Жак Ашенбруа (Valeo автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчиси), Бернар Арно (LVMH ҳашамат буюмлари ишлаб чиқарувчиси), Мартен Буиг (Bouygues саноат гуруҳи), Йохан Тийс (KBC банк гуруҳи), Марк Паркер (Nike спорт кийими ва пойабзали ишлаб чиқарувчиси), Элмар Дегенхарт (Continental шина ишлаб чиқарувчиси) ва Флорентино Перес Родригес (ACS қурилиш компанияси) киритилган.

Манба: Фото: Harvard Business Review

Мавзуга оид