Ўзбекистон | 08:27 / 24.11.2017
13167
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси парламентига ташриф буюрди

Фото: Президент матбуот маркази

Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси спикери Чон Сэ Гюн билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
  
Спикер давлат раҳбарини қутлар экан, Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик муносабатларни янада мустаҳкамлаш кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Жорий йил 26 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, мазкур йўналишдаги алоқаларни янада кенгайтириш борасида муҳим келишувларга эришилган эди. Ўша учрашувнинг мантиқий давоми бўлган бугунги музокаралар ўзаро ишонч ва самимий руҳда ўтди.

Хабарда айтилишича, президент Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси фаолияти билан танишди.

Мавзуга оид