Жаҳон | 13:10 / 14.12.2017
11146
1 дақиқада ўқилади

Душанбенинг бош коммунисти фирибгарликда гумонланмоқда

Фото: khujand-city.tj

Тожикистон Коммунистик партиясининг Душанбе шаҳар бўлинмаси раҳбари Субхон Сафиаллоев фирибгарликда гумонланмоқда, дея хабар берди Asia Plus.

Уни мамлакатнинг коррупцияга қарши кураш маҳкамасида сўроқ қилишган, деб маълум қилди мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба.

Унинг маълумотига кўра, Сафиаллоев юқори мансабли давлат амалдорининг ҳукумат алоқаси бўйича телефонидан ҳамда унинг номидан давлат муассасаларидан бирига қўнғироқ қилган ва касал аёлни даволаш учун молиявий ёрдам кўрсатишни сўраган.

Ҳозирда Субхон Сафиаллоев озодликда экани айтилмоқда, бироқ унга нисбатан тергов бошланган. Унинг халқ депутатлари шаҳар мажлисидаги ваколатлари муддатидан аввал тўхтатилди.

Журналистлар Сафиаллоев билан боғлана олишмади, Тожикистон Коммунистик партияси эса бу борада изоҳ беришдан бош тортган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид