Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсимликлар карантинини назорат қилиш Давлат инспекцияси раҳбари ўзгарди
Фото: KUN.UZ
Ўсимликлар карантинини назорат қилиш Давлат инспекциясига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Инспекция вакилининг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантинини назорат қилиш Давлат инспекцияси раҳбарлигига Иброҳим Кенжабаевич Эргашев тайинланган.
Шу пайтгача бу лавозимда Алишер Мирзалиевич Содиқов фаолият юритаётган эди.
Иброҳим Эргашев бунгача “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуи бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган. 2014-2016 йилларда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантинини назорат қилиш Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги фармони билан ташкил этилган.
Мавзуга оид
14:24 / 09.06.2025
Ўзбекистон флорасида фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди
08:50 / 16.05.2025
Орол тубида шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди
14:21 / 13.03.2025
Тошкентда шифобахш ўсимликдан ноёб дори воситаси ишлаб чиқарилиши мумкин
13:52 / 22.11.2024