Ўзбекистон | 11:00 / 27.12.2017
40306
2 дақиқада ўқилади

Молия вазирлигида неча киши ишдан бўшатилганига аниқлик киритилди

23 декабрь куни Ўзбекистон Молия вазирлигида оммавий ишдан бўшатишлар бўлиб ўтгани расман тасдиқланди. ЎзАда аниқлик киритилишича, Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида Молия вазирлиги тизимидаги жиддий камчиликлар танқидидан кейин ўша куни вазирлик марказий аппаратидан 16 киши кетган. Жумладан, 2 нафар бош бошқарма бошлиғи, 2 нафар бош бошқарма ўринбосари, 4 нафар бошқарма бошлиғи, 1 нафар бошқарма бошлиғи ўринбосари, 3 нафар бўлим бошлиғи ҳамда 4 нафар ходим. Кейинроқ яна 8 киши ишдан олинган ва айни вақтга келиб, ишдан бўшатилганлар сони 24 нафарни ташкил қилмоқда. Бу миқдор ошиши давом этиши мумкин.

Жумладан, ғазначилик бошлиғи ўринбосари — амалиёт бошқармаси бошлиғи Ф. Нурмуҳамедов, бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси бошлиғи Ш. Ҳайдаров, саноатнинг базавий тармоқлари ва ёқилғи-энергетика мажмуи молияси бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А. Абдуллаев, давлат молиявий назорати бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М. Агзамов, солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармасининг бошлиғи И. Голишева, давлат молиявий назорати бош бошқармаси ташкилий-услубий ишлар бўлими бошлиғи Б.Жумаев эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган.

Бундан аввалроқ Молия вазирлигида бир кунда 50 киши ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид