“Окхи” циклонидан кейин 650 дан кўпроқ ҳинд денгизчиси бедарак қолмоқда
Декабрь бошида Ҳиндистоннинг жанубий соҳиллари ва Шри-Ланканинг баъзи ҳудудларига ёпирилган “Окхи” циклонидан кейин 650 дан кўпроқ ҳинд денгизчисининг қаердалиги номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукуматига иқтибос келтирган ҳолда хорижий ОАВ маълум қилди.
Таъкидланишича, Ҳиндистон мудофаа вазири Нирмала Ситараман мамлакат парламентидаги нутқида 661 денгизчи ҳамон топилмаганини айтган. Бироқ вазир улар ҳалок бўлган бўлишлари мумкинлигини айтмаган.
ОАВ маълумотларига кўра, “Окхи” циклони туфайли Ҳиндистонда 250 киши, қўшни Шри-Ланкада эса 27 киши ҳалок бўлган.
Табиий офатнинг асосий зарбаси Ҳиндистоннинг Керала штатига тўғри келган. Бўрон мингдан кўпроқ иншоотга талофат етказган, 74 та иншоот вайрон бўлган.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024