Ўзбекистон | 23:27 / 16.01.2018
24835
1 дақиқада ўқилади
Улгуржи савдо учун 3500 ЭКИҲ миқдоридаги устав фонди талаби бекор бўлмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январда «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Фармон матнига кўра, 2018 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасига озиқ-овқат товарларини импорт қилиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга тақдим қилинган индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, шунингдек, бошқа преференциялар бекор қилинмоқда.
Шунингдек, 2018 йил 1 февралдан бошлаб қуйидаги чоралар белгилаб қўйилмоқда:
- истеъмол товарларини товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотиш (сотиб олиш) учун улгуржи савдони амалга оширишга лицензия мавжудлиги талаб этилмайди;
- улгуржи савдога лицензия олишда энг кам иш ҳақининг 3500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шундан пул маблағлари энг кам иш ҳақининг 1200 бараваридан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилган устав фонди мавжудлиги ҳақидаги талаб бекор қилинади.
Мавзуга оид
12:15 / 10.12.2019
Энг кам иш ҳақи қонунлардан чиқарилди. Энди қандай ҳисобланади?
12:05 / 30.10.2019
«Энг кам иш ҳақи» ўрнига энди «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» ишлатилади
13:21 / 13.08.2019
Энг кам иш ҳақи ўрнига базавий ҳисоблаш миқдори киритилиши айрим тўловларда қандай акс этади?
01:44 / 31.10.2018