09:40 / 26.01.2018
5871

Трамп Гуантанамодаги қамоқхонани сақлаб қолмоқчи 

Фото: Getty images

АҚШ президенти Дональд Трамп Гуантанамодаги ҳарбий қамоқхонани очиқ ҳолда қолдириш имконини берувчи фармонни имзолаш ниятида. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Таъкидланишича, кейинги сешанба, 30 январь куни, давлат раҳбари ушбу фармонни имзолаш режасида эканини маълум қилиши мумкин.

Трампнинг топшириғи АҚШ собиқ президенти Барак Обама томонидан 2009 йилда имзоланган ва «қамоқхонада тезроқ ёпилиши лозимлиги» ҳақида сўз юритилган фармон бир қисмини бекор қилади.

Дональд Трамп ўтган йилнинг майида Гуантанамо маҳкумларини АҚШ ва ўзга давлатлар ҳудудидаги бошқа турмаларга ўтказишни тақиқловчи қонунни имзоланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Гуантанамодаги базада халқаро террорчилар учун турма 2001 йилнинг 11 сентябрь терактларидан сўнг очилган.

Top