Жаҳон | 10:38 / 16.02.2018
10210
1 дақиқада ўқилади

Брейвик афсусда экани ҳақида биринчи марта маълум қилди

Фото: EPA

Норвегиялик террорчи Андерс Брейвик ўзи содир қилган хатти-ҳаракатлардан афсусда экани ҳақида биринчи марта маълум қилди. Бу ҳақда Verdens Gang газетаси хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, Брейвик ўзи сақланаётган қамоқхона маъмуриятига мактуб билан чиққан. Унда ўз хатти-ҳаракатларидан пушаймон экани ва «фашистлар мафкурасидан» воз кечганини маълум қилган.

Брейвик оммавий қотиллик учун 21 йилга озодликдан маҳрум этилди. 2011 йилнинг 22 июль куни у мультимаданият ва «мусулмонлар бостириб кирганига» протест сифатида 77 кишини ўлдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жейсон Борн ҳақидаги фильмлар режиссёри 77 кишини ўлдирган террорчи ҳақида кино суратга олиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид