Спорт | 23:35 / 18.02.2018
5449
1 дақиқада ўқилади

Рожер Федерер навбатдаги мусобақада ғолиб бўлди

Фото: EPA-EFE/KOEN SUYK

Швейцариялик афсонавий теннисчи Рожер Федерер ATPֹ’нинг Роттердамдаги мусобақаси ғолиби бўлди.

Мусобақада 1-рақамли теннисчи сифатида ҳаракат қилган Федерер финалда болгариялик Григор Димитровни (2-рақамли теннисчи) 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

19 февралда Федерер испаниялик Рафаэл Надални “тахт”дан тушириб, ATP рейтингининг энг ёши улуғ етакчисига айланади. 

16 февралда теннисчи мусобақанинг чорак финалида учта сетда нидерландиялик Робин Хасни мағлуб этгач, 19 февралда эълон қилинадиган ATP’нинг янги рейтингида ўзига энг юқори поғонани кафолатлаб қўйганди. Шу туфайли теннисчига “Тарихдаги энг кекса 1-рақамли” унвони топширилди.

Федерер умумий ҳисобда ATP’нинг 97 та мусобақасида ғолиб бўлган. У, жумладан, “Катта дубулға” сериясига кирувчи мусобақаларнинг 20 карра ғолиби ҳисобланади. 

Мавзуга оид