21:37 / 20.02.2018
8197

Пёнгчанг-2018: Бугун ўйналган барча медаллар

Фото: Reuters

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинларида навбатдаги кун баҳслари ўз ниҳоясига етди. Бу сафар бешта йўналишда медаллар ўйналди.

Биатлон бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги аралаш эстафетада Мартен Фуркад Франция термаси жамоасига олтин медални олиб берди. Натижада француз спортчиси бешинчи марта Олимпиада чемпиони бўлиш билан бирга жамоадошлари Дорен Абер, Симон Дестьё, Анаис Бесконларга ҳам олтин медални қўлга киритишида ёрдам берди.

Шунингдек Канада терма жамоаси ҳисобига яна иккита олтин медал қўшилган бўлса, Германия ва Жанубий Корея терма жамоаси вакиллари ҳам олтин медалларни қўлга киритди.

Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея
20 февраль куни ўйналган барча медаллар

Фигурали учиш
Муз устида рақс
1. Тесса Виртью – Скотт Моир (Канада) 
2. Габриэла Пападакис – Гийом Сизерон (Франция)
3. Майя Шибутани – Алекс Шибутани (АҚШ)

Фристайл 
Ҳаф-пайп
Аёллар
1. Кэсси Шарп (Канада)
2. Мари Мартино (Франция)
3. Брита Сигорни (АҚШ)

Биатлон
Аралаш эстафета
1. Франция
2. Норвегия
3. Италия

Шорт-трек
Эстафета, 3000 м
Аёллар
1. Жанубий Корея
2. Италия
3. Нидерландия

Чанғида
Катта трамплин, 10 км масофага пойга
Эркаклар
1. Йоҳаннес Ридзек (Германия)
2. Фабиан Риссле (Германия)
3. Эрик Френцель (Германия)

Умумжамоа ҳисобидаги медаллар жамғармаси (олтин, кумуш, бронза, жами)

1. Норвегия – 11-10-8 (29)
2. Германия – 11-7-5 (23)
3. Канада – 8-5-6 (19)
4. Нидерландия – 6-5-3 (14)
5. Франция – 5-4-4 (13)
6. АҚШ – 5-3-4 (11)
7. Швеция – 4-3-0 (7)
8. Австрия – 4-2-4 (10)
9. Жанубий Корея – 4-2-2 (8)
10. Япония – 2-5-3 (10)

Мавзу
Қишки Олимпиада

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида Қишки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 9 февраль куни бошланган спорт байрами 25 февралга қадар давом этади.

Барчаси
Top