20:32 / 21.02.2018
15415

Пёнгчанг-2018. Кутилмаган натижаларга бой кун

Фото: pyeongchang2018.com

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинларида навбатдаги кун якунига етди. 21 февралда еттита медаллар комплекти ва бир бронза медали эгаси аниқ бўлди.

Куннинг энг кутилмаган натижалари жамоавий спринт мусобақаларида кузатилди. Чанғи пойгаларида Норвегия аёллар терма жамоаси кутилмаганда бронза медаллари билан чекланган бўлса. Конькида югуриш мусобақасида Нидерландия терма жамоаси ҳам аёллар, ҳам эркаклар мусобақасида олтин медалларни бой бериб қўйди.

Эркаклар ўртасидаги чанғи пойгаларида эса Норвегиянинг кечаги афсонаси Сундбю ва бугунги юлдузи Клэбо кутилганидек рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Бу орқали Сундбю иккинчи олтинни ютган бўлса, Пёнгчангнинг ҳақиқий қаҳрамони бўлаётган Клэбо 21 ёшида учинчи олимпия олтинини қўлга киритди.


Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея
21 февраль куни ўйналган барча медаллар

Тоғ чанғиси
Аёллар
Тезкор тушиш

1. София Годжиа (Италия)
2. Рагнҳил Мувинкел (Норвегия)
3. Линдси Вонн (АҚШ)

Фристайл
Эркаклар
Ски-кросс

1. Брэди Леман (Канада)
2. Марк Бишофбергер (Швейцария)
3. Сергей Ридзик (Россия)

Ҳоккей
Аёллар
3. Финляндия

Чанғи пойгалари
Аёллар
Жамоавий спринт

1. Киккан Рэнделл, Жессика Диггинс (АҚШ)
2. Шарлотте Калла, Стина Нильссон (Швеция)
3. Марит Бёрген, Майкен Касперсен Фалла (Норвегия)

Чанғи пойгалари 
Эркаклар
Жамоавий спринт

1. Мартин Йонсруд Сундбю, Йоҳаннес Клэбо (Норвегия)
2. Денис Спицов, Александр Большунов (Россия)
3. Морис Манифика, Ришар Жув (Франция)

Конькида югуриш
Аёллар
Жамоавий спринт

1. Япония
2. Нидерландия
3. АҚШ

Конькида спорт
Эркаклар
Жамоавий спринт

1. Норвегия
2. Жанубий Корея
3. Нидерландия

Бобслей
Аёллар

1. Мариама Жаманка – Лиза Баквитц (Германия)
2. Элана Мейерс Тейлор – Лорен Гиббс (АҚШ)
3. Кейлли Ҳамфрис – Филисия Жорж (Канада)

Умумжамоа ҳисобида медаллар жамғармаси (олтин, кумуш, бронза, жами)
ТОП-10

1. Норвегия – 13-11-9 (33)
2. Германия – 12-7-5 (24)
3. Канада – 9-5-7 (21)
4. Нидерландия – 6-6-4 (16)
5. АҚШ – 6-4-6 (16)
6. Франция – 5-4-5 (14)
7. Швеция – 4-4-0 (8)
8. Жанубий Корея – 4-2-2 (8)
9. Австрия – 4-3-4 (11)
10. Япония – 3-5-3 (10)

Мавзу
Қишки Олимпиада

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида Қишки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 9 февраль куни бошланган спорт байрами 25 февралга қадар давом этади.

Барчаси
Top