11:41 / 21.02.2018
8019

Пёнгчанг-2018: Жамоавий курашлар куни

Фото: Getty Images

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинларида навбатдаги кун мусобақалари давом эттирилади.

21 февраль кунги дастурдан 8та медаллар жамғармаси ўрин олган бўлиб уларнинг асосини жамоавий мусобақалар ташкил қилади.

Ҳозиргача Тоғ чанғисининг тезкор тушиш баҳсларида аёллар ўртасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Италиялик София Годжиа олтин медалларга эга чиққан бўлса, амалда чемпион бўлиб улгурган Рагнҳил Мувинкел бу сафар кумуш медални қўлга киритди. Мусобақа фаворити сифатида қаралган америкалик Линдси Вонн бор-йўғи 3-ўрин билан кифояланди.

Олдинда яна еттиа медаллар комплекти бор. Чанғи пойгалари ва конькида югуриш бўйича аёллар ва эркаклар спринт баҳсларида иштирок этишади. Аёллар ҳоккей мусобақасида бронза медал соҳибини аниқлаб олишади. Шунингдек Фристайл ва бобслейда ҳам медаллар комплекти ўйналади.

Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея

21 февраль куни ўйналадиган медаллар

Тоғ чанғиси
Аёллар
Тезкор тушиш
1. София Годжиа (Италия)
2. Рагнҳил Мувинкел (Норвегия)
3. Линдси Вонн (АҚШ)

Фристайл
Эркаклар
Ски-кросс
Бошланиш вақти – 10:35

Ҳоккей
Аёллар
3-ўрин учун ўйин
Бошланиш вақти – 12:40

Чанғи пойгалари
Аёллар
Жамоавий спринт
Бошланиш вақти – 15:00

Чанғи пойгалари
Эркаклар
Жамоавий спринт
Бошланиш вақти – 15:30

Конькида югуриш
Аёллар
Жамоавий спринт
Бошланиш вақти – 17:50

Конькида югуриш
Эркаклар
Жамоавий спринт
Бошланиш вақти – 18:10

Бобслей
Аёллар
Бошланиш вақти – 18:00

Умумжамоа ҳисобидаги медаллар жамғармаси (олтин, кумуш, бронза, жами)
ТОП-10

1. Норвегия – 11-11-8 (30)
2. Германия – 11-7-5 (23)
3. Канада – 8-5-6 (19)
4. Нидерландия – 6-5-3 (14)
5. Франция – 5-4-4 (13)
6. АҚШ – 5-3-5 (12)
7. Швеция – 4-3-0 (7)
8. Австрия – 4-2-4 (10)
9. Жанубий Корея – 4-2-2 (8)
10. Италия – 3-2-4 (9).

Мавзу
Қишки Олимпиада

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида Қишки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 9 февраль куни бошланган спорт байрами 25 февралга қадар давом этади.

Барчаси
Top