09:01 / 24.02.2018
19105

Россия махсус хизматлари «Украина» крейсерини портлатиб юборишга уринди – Украина

Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Виктор Кононенконинг маълум қилишича, Россия махсус хизматлари «Украина» ракета крейсерини (тезюрар катта ҳарбий кема) портлатиб юборишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда маҳкама сайтида хабар берилди.

Таъкидланишича, қўпорувчилик ҳаракатида россиялик Давид Пономарев ва унинг ҳамтовоқлари гумонланмоқда. Маҳкамадан иддао этишларича, улар 1996 йилдан бери фойдаланилмаётган крейсерни Украина Конституцияси кунида портлатиб юборишни режалаштирган. Бу аҳолини қўрқитиш учун қилиниши керак бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Олий радаси депутати Надежда Савченко «катта уруш»ни тахмин қилганди.

Top