Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зокиржон Алматов Ички ишлар вазирлигига қайтди
Фото: IslomKarimov.uz
1991-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири бўлган генерал-полковник Зокиржон Алматов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қайтди. Бу ҳақда KUN.UZ’га вазирликдаги манба хабар берди.
Маълум бўлишича, Алматов ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.
Зокир Алматович Алматов 1949 йил 10 октябрь куни Тошкент вилояти, Зангиота туманида туғилган. 1971-1988 йилларда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилган. 1988-1990 йилларда Паркент тумани ички ишлар бўлими бошлиғи. 1990-1991 йилларда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи. 1991 йил 15 сентябрда президент Ислом Каримов томонидан ички ишлар вазири этиб тайинланган. 2006 йил 5 январь куни ишдан олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ генерал-полковник Зокиржон Алматов Ислом Каримов ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашганди.
Мавзуга оид
09:42 / 11.03.2026
Ички ишлар ходими қайси ҳолларда электрошок қурилмасини қўллаши мумкин?
10:04 / 10.03.2026
Икки ойда 45 та жиноий гуруҳ фош этилди
18:03 / 06.03.2026
“ОАВда бошқача айланиб кетгани учун жараён тўхтаб қолган” – қурилишда коррупция ҳақида гапирган тадбиркор устидан ИИВга ёзилгани ҳақида
11:08 / 04.03.2026