09:09 / 16.03.2018
19159

АҚШда таниқли серияли қотил қатл этилди

АҚШнинг Жоржия штатида «пайпоқ билан бўғувчи» номи билан кўпчиликка таниш бўлган серияли қотил Карлтон Гэри қатл этилди. Бу ҳақда WRBL телеканали хабар бермоқда.

Фото: WRBL Staff

Ҳукм ўлимга олиб келувчи инъекция ёрдамида ижро қилинади.

Гэри 1986 йилда кекса ёшли аёлларни зўрлагани ва ўлдиргани учун ўлим жазосига маҳкум этилганди.

Таъкидланишича, у энг сўнгги кечки овқатдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида умрбод озодликдан маҳрум этилган америкалик «серияли» қотил Чарльз Мэнсон АҚШдаги қамоқхоналардан бирида 83 ёшида ҳаётдан кўз юмганди.

Top