Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстония бош вазири Россияга боришдан бош тортди
Фото: Ilmar Saabas
Эстония бош вазири Юри Ратас Россияга май ойида режалаштирилган амалий ташрифини бекор қилди. Бунга ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши билан боғлиқ иш сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда Delfi.
«ЭP100 жамоаси ташкилотчилари бош вазирга Красноярскка бориш таклифини беришди, у ерда 16-21 май кунлари Эстония маданияти кунлари бўлиб ўтади», - дея айтиб ўтди Эстония ҳукуматининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Урмас Сеавер.
Унинг қўшимча қилишича, бош вазир яқинда рўй берган халқаро ҳодисалар туфайли Красноярскка бориш керак эмас, деган фикрга келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон Москванинг Британиядан бўлган дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича жавоб чоралари ҳақидаги ваъдасини изоҳлаб, унга «овозни ўчиришни» маслаҳат берганди.
Мавзуга оид
10:06
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45
Литва россиялик ва беларусликни Россия топшириғи билан теракт содир этишда айблади
09:07
Россия ва Украина ЗАЭС атрофида маҳаллий ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олди
20:49 / 16.01.2026