Савченко украиналик ҳарбийларнинг давлат тўнтарувига тайёр эканликларини айтди
Украина олий радаси депутати Надежда Савченко украиналик ҳарбийлар давлат тўнтарувида иштирок этишга тайёр эканликларини айтди.
Унинг айтишича, Украинада амалдаги ҳокимиятни тўнтаришга рози бўлган ҳарбийлар керагидан етарлича. Савченконинг таъкидлашича, ҳарбийлар собиқ президент Виктор Януковичга ҳам қарши боришга тайёр бўлганлар.
“Ҳарбийлар – айтганини қиладиган одамлар. Улар кам гапирадилар, кўп латифалар айтишади ва уларнинг кучи шунда. Улар кўпинча калтафаҳмлар ва буйруқларни бажарадилар, бироқ улардаги сабрнинг ҳам чегараси бор”, деб айтган Савченко.
Аввалроқ Украина бош прокурори Юрий Луценко Савченкони парламент биносида теракт тайёрлашда айблаганди.
Луценко рададан Савченкони жиноий жавобгарликка тортишга розилик беришини сўраган. Бунга эса Савченко бош прокурорни “ақлдан озиб қолибди” деб жавоб қилган
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024