Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия россиялик элчиларни жосусликда гумонламоқда
Фото: wikipedia.org
Австралия ташқи ишлар вазири Жули Бишоп Россиянинг Канберрадаги элчиси Григорий Логвинов билан россиялик дипломатлар жосуслик билан шуғуллангани ҳақидаги гумонлар фонида учрашув ўтказади. Бу ҳақда ABC телеканали хабар бермоқда.
Бишопнинг телеканалга берган интервьюсида маълум қилишича, россиялик элчиларни жосусликда гумонламоқда – унга бундай маълумотни Австралия разведкаси тақдим этган.
«Умуман олганда, жуда кулгили масала. Мен бу саволни Канберрада бўлган элчилардан бирига беришингизни завқланиб томоша қилган бўлардим», - дея жавоб қайтарган Логинов жосус-дипломатлар ҳақидаги саволга.
Унинг таъкидлашича, элчихонада ҳеч қачон жосуслар ишламаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралия ТИВ ЖЧ-2018ни бойкот қилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:45 / 14.01.2026
Москва марказида яна Миусская қор тепалиги пайдо бўлди – фотосуратлар
15:42 / 14.01.2026
Эрон Россияга қарийб 3 млрд долларлик ракеталар сотган
12:13 / 14.01.2026
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
11:46 / 14.01.2026