Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ билан келишиб олиш қийин – Лавров
Фото: Reuters
Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, АҚШнинг келишиб олиш қобилияти саволларга сабаб бўляпти. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилди.
«АҚШнинг келишиб олиш бўйича қобилияти кўп саволларни келтириб чиқаряпти, бу айниқса, Эрон ядро дастури бўйича Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режаси, БМТнинг Яқин Шарқдаги вазиятга ечим топиш бўйича қарори, иқлим бўйича Париж конференцияси декларацияси, Бутунжаҳон савдо ташкилотининг асосий принциплари каби йирик халқаро келишувларни бузиш бўйича ҳаракатлар фонида юз бермоқда», - дея айтиб ўтди Лавров Халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференциясида.
Шунингдек, ташқи сиёсат идораси раҳбарининг таъкидлашича, АҚШ сиёсатида жаҳон ишларида ревизионизмга бўлган тенденция кўзга ташланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ россиялик олигархларга қарши санкциялар жорий этиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:05
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
16:35
Кипрда “Уралкалий” собиқ раҳбари Владислав Баумгертнер бедарак йўқолди
15:47
Кипер: Россия Панама ва Сан-Марино байроқлари остидаги кемаларга ҳужум қилди
14:21