Жаҳон | 10:08 / 06.04.2018
36164
1 дақиқада ўқилади

«Новичок» қаерда ишлаб чиқарилгани айтилди

Фото: Depositphotos

Буюк Британия разведка хизмати вакилларининг маълум қилишича, ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипални заҳарлашда ишлатилган модда Саратов яқинидаги Шихани шаҳрида жойлашган ҳарбий илмий-тадқиқот базаси ҳудудида ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, бу ҳақда разведка вакиллари Британия иттифоқчиларининг махсус инструктив йиғилишида айтиб ўтган. Шу билан бирга, ушбу тадбир «жаҳон етакчиларини заҳарланиш ортида Москва турганига ишонтириш» мақсадида ташкил этилган.

Таъкидланишича, ушбу йиғилиш давомида Британия вакиллари «Новичок» кимёвий моддаси Россия жануби-ғарбий қисмидаги Шихани объектида ишлаб чиқарилгани» ҳақида маълум қилган.

Шу билан бирга, газета маълумотларига кўра, бу брифинг 28 давлатдан россиялик 150дан ортиқ дипломатни чиқариб юборишга олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Скрипаль илк баёнот билан чиққани хабар берилганди.

Мавзуга оид