Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Цзиньпин: дунёга Хитой керак
Фото: Reuters
ХХР раиси Си Цзиньпиннинг маълум қилишича, Хитой ривожланишини бутун дунёдан ажралган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Биз сўнгги 40 йил ичида ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатини амалга ошириш давомида муҳим нарсани тушундик: Хитой ривожланиши бутун дунёдан ажралган ҳолда юз бериши мумкин эмас, бироқ дунёга ҳам ривожланиш учун Хитой керак. Хитой ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатини амалга ошириб, ўз ривожланишига эришди, мўъжизани яратди, бироқ Хитой ўз ривожи билан глобал ривожланишга ҳам ҳисса қўшди», - дея айтиб ўтди Си Цзиньпин.
Шунингдек унинг қўшимча қилишича, Хитой тинч ривожланиш йўлидан ҳаракатланишда, ўзаро манфаат ва очиқлик стратегиясини амалга оширишда давом этади.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026