Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп «Россия иши» бўйича махсус прокурорга босим ўтказмоқчи – CNN
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп бош прокурор ўринбосари Род Рознстейнни ишдан бўшатиб, шу тариқа Россиянинг Қўшма Штатлардаги сайловларга аралашуви бўйича суриштирув ишларига раҳбарлик қилаётган махсус прокурор Роберт Мюллерга босим кўрсатмоқчи. Мюллер Трампнинг адвокати офисида ўтказилган тинтувларга алоқадордир. Бу ҳақда CNN вазиятдан хабардор манбаларга асосан маълум қилган.
Нашр суҳбатдошлари маълумотига кўра, Трамп АҚШ бош прокурори Жефф Сешнсни ҳам ишдан бўшатишга ҳаракат қилиб кўради – уларнинг фикрича, бир Рознстейннинг ишдан олиниши президентни адвокати Майкл Коэн офисида ўтказилган тинтувлардан сўнг «қаноатлантира олмайди». Шунингдек манбаларнинг таъкидлашича, Трамп АҚШ Адлия вазирлигидан норози, сабаби, унинг фикрига кўра, маҳкама уни Мюллер суриштирувларидан четлаштириш учун керакли саъй-ҳаракатларни амалга оширмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг адвокати Майкл Коэнни банк фирибгарлиги, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда молиявий фирибгарлик ва сайлов кампанияси вақтидаги молиявий бузилишларда айблашаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:26 / 18.02.2026
Россия санкцияларни бекор қилиш эвазига АҚШга «катта келишув» таклиф қилди – ОАВ
09:53 / 18.02.2026
Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди
08:42 / 18.02.2026
АҚШ Киевга Европада Patriot учун ракеталар ишлаб чиқаришга рухсат бермади
23:02 / 17.02.2026