22:40 / 18.04.2018
4829

Alibaba автоном бошқарувли машиналар ишлаб чиқиши ҳақида эълон қилди

Фото: donghuanews.com

Хитойнинг Alibaba электрон коммерция гиганти автоном бошқарув тизимига эга (сунъий интеллект тизими ёрдамида бошқарилувчи) транспорт воситаларини ишлаб чиқариш ҳақида эълон қилди. China Daily шу ҳақида хабар берди.

AI Labs (компаниянинг шу соҳадаги ишланмалари билан шуғулланувчи бўлими) ходими Ван Ганнинг сўзларига кўра, "олимлар жамоаси бу борада катта муваффақиятга эришган".

Манбада таъкидланишича, Alibaba ҳаракатланиш давомида тўртинчи даражага мувофиқ келувчи ҳайдовчисиз автомобилни яратишни режалаштирмоқда (жами беш даража мавжуд). Бу машинанинг мустақил равишда, ҳайдовчи аралашувисиз ҳаракатлана олиши, тўхташи, тезлашиши ва ҳар қандай йўл, экологик ва иқлимий шароитларга мослаша олишидан далолат беради. 

Хитойда Alibaba'дан ташқари Baidu интернет-компанияси ва телекоммуникациялар соҳаси етакчиси Tencent ҳам автоном тизимли транспорт воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Мутахассислар прогнозига кўра, 2020 йилга бориб Хитойда автоном бошқарувли автомобилларнинг оммавий ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Top