Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон янги бош вазири Пашинян билан учрашишдан бош тортди
Фото: primeminister.am
Арманистон бош вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Карен Карапетяннинг маълум қилишича, мухолифат етакчиси Никол Пашинян билан режалаштирилган учрашув чоршанба, 25 апрель куни ўтказилмайди. Бунга ҳукуматга қўйилган янги талаблар сабаб бўлди.
«Аввалдан маълум қилинган учрашув ўтказилмайди, сабаби Пашинян бир томонлама тартибда янги талаблар қўйди, жумладан шакл, кун тартиби ва учрашувни ёритиш бўйича», - дея таъкидланади ҳукумат сайтида эълон қилинган баёнотда.
Аввалроқ Никол Пашинян халқ «унга масъулият юкласа», бош вазир бўлишга тайёр эканини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Евроиттифоқнинг Еревандаги делегацияси раҳбари, элчи Петр Свитальский Европа иттифоқи Арманистонга демократияни мустаҳкамлашда ёрдам кўрсатиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
14:59 / 10.02.2026
АҚШ Арманистонга Россияга энергетик қарамликдан қутулиш учун 9 млрд доллар ажратади
08:36 / 10.02.2026
АҚШ ва Арманистон тинч атом бўйича ҳамкорликни бошлади
22:04 / 05.02.2026