Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Афғонистонда баҳорги ҳужум бошлангани ҳақида маълум қилди
Афғонистонда “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари баҳорги ҳужум бошлангани ҳақида маълум қилишди. Устувор мақсад сифатида “америкалик босқинчилар ва уларнинг тарафдорларини ўлдириш ҳамда қўлга олиш” кўрсатилган. Шу билан бирга, террорчилар янги тактикадан фойдаланишлари ҳақида огоҳлантиришган. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берди.
Афғонистондаги вазият сўнгги ойларда анча ёмонлашди. Мамлакатнинг қишлоқ туманларида катта ҳудудларни ўз назоратида сақлаб турган толиблар йирик шаҳарларга ҳужум бошлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Кобул ва Пули-Хумри шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мактуб йўллаб, Афғонистон халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирганди.
Мавзуга оид
17:50 / 25.12.2025
Афғон чегарасидаги отишмада тожикистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди
13:46 / 19.12.2025
Германия 535 нафар афғонистонликни қабул қилади
14:51 / 18.12.2025
Афғонистон етакчи: Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони кескин ошди
21:23 / 04.12.2025