14:08 / 28.04.2018
7412

Бокудаги Trump Tower’да ёнғин юз берди 

Фото: Wikimedia

Озарбойжон пойтахти Бокудаги Trump Tower биносида ёнғин юз берди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» гувоҳларга таянган ҳолда.

YouTube сайтида эълон қилинган видеоёзувдан кўриш мумкинки, бино юқори қаватларидан қалин тутун осмонга қараб кўтарилмоқда.

Trump Tower Baku биносида 33та ер усти қавати бўлиб, унинг баландлиги 130 метрни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрелда Дональд Трампга қарашли, Манҳэттендаги Trump Tower биносининг 50-қаватидаги квартиралардан бирида ёнғин чиққанди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган, 4 киши жароҳатланган.

 

Top