Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда йўловчи самолётни “шамоллатиб юбормоқчи” бўлди
Хитойда йўловчи самолёт қўнгандан кейин унинг ичини шамоллатиб юбормоқчи бўлиб, авариявий люкни очиб юборди. Бунинг оқибатида люк ажраб чиқиб, самолётнинг авариявий трапи очилиб кетган. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеага 25 ёшли эркак сабабчи бўлган. У Хайнань оролидан Мяньян шаҳрига қайтаётган бўлган. “Самолёт ичи дим ва иссиқ эди. Мен шунчаки, ёнимдаги ойна олдидаги дастакни босган эдим. Эшик тушиб кетганда, мен ваҳимага тушдим”, деб эслаган воқеани йўловчининг ўзи.
Эркак бу қилмиши учун 15 кун қамоқда ўтиришига ва 11 минг доллар жарима тўлашига тўғри келади. Пуллар авиакомпанияга етказилган зарарни қоплаш учун сарфланади.
Мавзуга оид
08:25 / 07.02.2026
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026