Жаҳон | 19:51 / 09.05.2018
15658
1 дақиқада ўқилади

«Биз тайёрмиз». Пашинян Туркия билан муносабатлар ҳақида гапирди

Фото: РИА Новости /Арам Нерсесян

Арманистон Туркия билан муносабатларни дастлабки шартларсиз йўлга қўйишга тайёр, деб хабар бермоқда РИА «Новости» Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг баёнотига асосан.

«Туркия дастлабки шартларни илгари сурмоқда ва бу мантиқан нотўғри, сабаби улар учинчи давлат (Озарбойжон – таҳ.) билан муносабатлардан келиб чиқяпти. Арманистон эса Туркия билан муносабатларни дастлабки шартларсиз йўлга қўйишга тайёр, биз арманлар геноциди халқаро тан олиниши сиёсатига содиқ бўлиб қоламиз», - деди Пашинян.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолат янги геноцидларнинг олдини олиш лозимлиги билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Пашинянни табриклагани хабар берилганди

 

Мавзуга оид