Ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари нималарни ундира олмайди?
Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидалари ва Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига тузатишлар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз, ломбардлар фуқароларга шахсий истеъмол учун мўлжалланган кўчар мулк гарови эвазига 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кредитлар тақдим этадилар.
Микрокредит ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ микрокредит (1 000 ЭКИҲдан ортиқ бўлмаган миқдорда), микроқарз (100 ЭКИҲдан ортиқ бўлмаган миқдорда), микролизинг (2 000 ЭКИҲдан ортиқ бўлмаган миқдорда), шунингдек бошқа микромолиявий хизматлар соҳасида, шу жумладан истеъмол кредитлари бериш хизматларини кўрсатади.
Ломбардлар ва микрокредит ташкилотларига ариза ва кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш, кредитлар, микрокредитлар (микроқарзлар) ажратиш учун тўловлар, шунингдек кредитлар, микрокредитлар (микроқарзлар) муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка ундириш тақиқланди.
Ҳужжатларда ломбардлар билан кредит шартномалари ва микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорда фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга тақиқ ҳам белгиланган.
Аниқлаштирилишича, гаровга ёки сақлаш учун ломбардга топширилган мол-мулк йўқолганда, камомад аниқланганда компенсация масаласи у йўқотилган ҳолатда бўлганидек ҳал этилади. Эгасига гаров паттаси ёки сақлаш паттасида кўрсатилган баҳолаш қиймати нархида тўланади. Агар камомад енгиб бўлмас куч оқибатида юз берган бўлса ва ломбард буни исботлай олса – зарар тўланмайди.
Микрокредит ташкилотининг капиталини ҳосил қилувчи компонентларга ҳам тузатиш киритилди: устав капитали, захира капитали, тақсимланмаган фойда ва бошқа ўз маблағлари. Шу тариқа, олинган даромадлар, грантлар ва текинга олинган мол-мулк рўйхатдан чиқариб ташланди.
Ҳужжатлар 8.05.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
08:10 / 17.09.2024
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
14:37 / 01.06.2024
Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидалари эълон қилинди
12:56 / 27.03.2024
Ўзбекистонда майнинг-пул фаолияти учун қоидалар тасдиқланди
09:42 / 13.01.2024