Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВда Евроиттифоқ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2018 йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи Кенгашининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Ишчи гуруҳи раҳбари Ютта Эдтхофер билан учрашув бўлиб ўтди. Ю.Эдтхофер мамлакатга ташриф буюрган ЕИ делегациясига бошчилик қилмоқда. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, турли даражаларда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, алоҳида эътибор Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим, шунингдек, ЕИнинг Марказий Осиё бўйича янги Стратегияси лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев октябрда Брюсселга ташриф буюриши хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:23 / 10.01.2026
ЕИ–Жанубий Америка: эркин савдо келишуви бўйича қарор қабул қилинди
22:45 / 06.01.2026
«Гренландия унинг халқига тегишли» – Европа Иттифоқи етакчилари Данияни қўллаб-қувватлади
09:42 / 05.01.2026
ЕИ Венесуэла суверенитети ва унинг халқини ҳурмат қилишга чақирди
20:55 / 31.12.2025