Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР жанубий кореялик журналистларга «розилик» берди
Фото: AFP
Шимолий Корея ҳукумати «Пунгери» ядровий полигонининг ёпилишида иштирок этувчи жанубий кореялик журналистлар рўйхатини тасдиқлади. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, КХДР бунга қадар Жанубий Кореядан бўлган журналистлар рўйхатини бир неча марта рад этди.
Бундан аввал бортида хорижий журналистлар бўлган самолёт Шимолий Кореянинг Вонсан шаҳри яқинида жойлашган Кальма аэропортига қўнгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шу билан бирга, матбуот вакиллари «Пунгери» полигонига бугун, 23 май куни боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ва АҚШ етакчилари саммитининг ўтказилиш эҳтимоли 99,9 фоизга баҳоланганди.
Мавзуга оид
23:02 / 13.01.2026
Прокурорлар Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн учун ўлим жазосини сўради
16:33 / 06.01.2026
«Расм сифати яхши, тўғрими?» — Ли Хитой билан муносабатларни тиклашга уринмоқда
11:34 / 29.12.2025
КХДР Сариқ денгиз йўналишида икки қанотли ракета синовини ўтказди
21:21 / 26.12.2025