Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Сурияга нисбатан санкцияларни узайтирди
Фото: AFP 2018 / Stringer
Евроиттифоқ Сурия ҳукуматига нисбатан санкцияларни 2019 йил 1 июнга қадар узайтирди.
Бу ҳақда Еврокомиссия сайтидаги баёнотда айтилади.
Таъкидланишича, санкцияларга 259 киши ва 67 ташкилот қамраб олинган.
«Ҳозирги пайтда Сурияга қарши амал қилаётган санкциялар ўз ичига қуйидагиларни олади: нефтга эмбарго, маълум бир инвестицияларга чекловлар, Сурия марказий банкининг ЕИда бўлган активларини музлатиб қўйиш, ички қатағонлар учун қўлланилиши, шунингдек, интернет ёки телефон алоқасини мониторинг қилиши мумкин бўлган ускуна ва технологияларга экспорт чекловлари», - дея аниқлик киритилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Сурия ҳукумати кескинликдан холи ҳудудда амалиёт режалаштирганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:35 / 12.01.2026
Курд жангчилари Сурия армияси билан тўқнашувлар ортидан Ҳалабни тарк этди
14:23 / 08.01.2026
Сурияда яна жанглар бошланди
08:47 / 08.01.2026
Грэм: Трамп Россия бўйича санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасига “яшил чироқ” ёқди
11:37 / 07.01.2026