Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Ким Чен Ин билан учрашди
Фото: Twitter /Россия ТИВ
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди. Бу ҳақда Россия делегациясидаги манба хабар берган.
Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари КХДРда ташриф билан бўлиб турибди. Аввалроқ, у мамлакат ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо билан музокаралар ўтказди. Дипломатлар икки томонлама муносабатлар, Корея ярим ороли атрофидаги вазият ва қатор бошқа халқаро масалаларни муҳокама қилган.
Мамлакат етакчиси билан учрашув ҳақида аввалдан хабар берилмади. Маълумки, Пхеньян ҳозирда АҚШ - КХДР саммитига фаол тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров нега КХДРдан санкциялар босқичма-босқич олиб ташланиши лозимлигини айтганди.
Мавзуга оид
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
09:03 / 15.12.2025
Прокурор: Жанубий Корея собиқ президенти КХДРни тажовузга ундамоқчи бўлган
09:15 / 28.11.2025
Лавров яна бир Россия делегацияси таркибидан чиқарилди
21:25 / 27.11.2025