Спиртли ичимлик таъсирида қилинган қотиллик
Жорий йилнинг 16 май куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судида судья Д.Атамуродов бошчилигида судланувчи З.Эргашевга нисбатан жиноят иши кўрилди. Судланувчи Жиноят Кодексининг одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбланди.
Судланувчи З.Эргашев таниши А.Яркулов билан спиртли ичимлик ичган. Россия Федерацияси ҳудудида бирга ишлаган вақтларини эслаган. Судланувчи З.Эргашев ўша вақтда А.Яркулов томонидан адолатсизликка учраб, бегона жойда ёлғиз қолдириб кетганлигини айтиб жанжал кўтарган. Марҳумни қасддан ўлдиришни режалаштирган. Маст ҳолда шу ернинг ўзида уни ошхона пичоғи билан ўлдирган.
Суд судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитиб, тарафларнинг музокара нутқларини, судланувчининг ҳимоя ва охирги сўзларини тинглаб, жиноят иши материаллари билан танишиб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама тўла ва холисона текшириб чиқди.
З.Эргашев суд якуни бўйича айбдор деб топилди. Судланувчи 16 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жабрланувчи оиласига судланувчи ҳисобидан 21 миллион 600 минг сўм миқдорида моддий ва маънавий зарар ундириладиган бўлди.
Ҳукмдан норози тарафларга тегишли муддатларда апелляция ёки кассация тартибида юқори турувчи судга шикоят қилиш ёки протест билдириш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.
Мавзуга оид
23:25 / 22.12.2024
Россияда сафар сумкаси ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
18:43 / 20.12.2024
Google Maps фотосурати Испаниядаги қотилликни очишга ёрдам бериши мумкин
16:51 / 16.12.2024
Конибодомда яна тўрт кишининг жасади топилди
20:01 / 13.12.2024