Жаҳон | 18:45 / 08.06.2018
15038
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг АҚШ ва КХДР саммитига таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилди

Фото: EPA

Россия ва КХДРнинг қалин алоқалари Москвани 12 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўртасида бўлиб ўтувчи ядровий дастур бўйича музокараларида муҳим ўйинчига айлантиради. Бу ҳақда CNBC экспертлари хабар берган.

Тинч битимни имзолаш бўйича музокараларда Москвани эътиборсиз қолдириш керак эмас, дея ҳисоблайди АҚШнинг Халқаро муносабатлар бўйича кенгаши Осиё тадқиқотлари директори Элизабет Экономи.

Таъкидланишича, Россиянинг Корея ярим оролида ўз манфаатлари бор. Элизабет Экономи қайд этишича, Россия президенти Владимир Путинда ҳам Сеулда, ҳам Пхеньянда алоқалар бор бўлиб, у «саҳна орти музокарачаси» ролини яхши ўйнай олади.

Материалда айтилишича, Россия ва КХДРда сўнгги ўн йил давомида кучли иқтисодий, маданий ҳамда савдо муносабатлари шаклланган. Москванинг асосий мақсадларидан бири КХДР орқали Россия газ қувурини қурилиш имконияти сифатида белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Ким Чен Инга таклиф билан чиққани хабар қилинганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид