Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Ироқ шимолида ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилди
Фото: AFP
Ироқнинг Қандил ва Синжар туманларида террорчиларга қарши амалиёт бошланди, дея маълум қилди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Президентнинг сўзларига кўра, Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг 20та самолёти Курдистон ишчи партияси 14та йирик объектини йўқ қилган.
«Бу фақат бошланиши, ҳамда амалиёт давом эттирилади. Туркия қуролли кучлари Ироқнинг Қандилини террорчилардан тозалайди, бу худди Суриядаги Африн, Жераблус, Ал-Боб ва Азаз туманларида бўлгани каби юз беради», - дея айтиб ўтди Эрдўған.
Туркия етакчисининг қайд этишича, барча террорчилар эртами ёки кеч, ўз жиноятлари учун жавоб беради.
Давлат раҳбарининг эслатишича, Суриянинг Афринида «Зайтун новдаси» амалиёти доирасида 4500 дан ортиқ террорчилар нейтраллаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Туркия Ироқда ҳам террорчиларни йўқ қилиши ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
11:34 / 19.02.2026
“Қизимизнинг жасади топилса, олиб кетсак бўлди” – Сайёранинг жасади ҳалигача қидирилмоқда
13:54 / 13.02.2026
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
23:23 / 12.02.2026
Туркия ва ядро қуроли: геосиёсий таҳлил
23:06 / 12.02.2026