Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров НАТОнинг Афғонистондаги ҳаракатлари ташвишга сабаб бўлаётганини айтди
Фото: AFP/ Javed Tanveer
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Коллектив хавфсизлик бўйича шартнома давлатлари НАТО миссияси аъзолари Афғонистон ҳудудида ҳар доим ҳам қонунан ҳаракат қилмаётганидан ташвишда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.
«Барча вазирлар Афғонистон бўйича у ердаги вазиятни барқарорлаштириш лозимлиги ҳақида гапиришди. ИШИД аъзолари бу мамлакатга Сурия, Ироқдан кириб келаётгани бўйича ташвиш билдирилди. Террорчилар мамлакат шимолида - Афғонистон шимолий вилоятларида, яъни КХШТ масъулият ҳудудига бевосита яқин ҳудудда ўзларига плацдармлар ташкил этаётгани жуда ташвишланарли», - дея айтиб ўтди Лавров.
Шунингдек, унинг эслатишича, Афғонистон вилоятлари губернаторлари ҳеч қандай белгиси бўлмаган вертолётлар ҳақида бир неча марта маълум қилишган. Ушбу вертолётлар террорчилик ташкилотлари жангарилари жойлашган туманларга йўл олган.
«Бу бизни ташвишга солмоқда. Биз НАТО миссияси ҳар доим ҳам қонунан ҳаракат қилмаётганини кўрмоқдамиз», - дея қўшимча қилиб ўтган Лавров.
Унинг таъкидлашича, АҚШ рўй бераётган воқеани «билиши аниқ», сабаби Афғонистон ҳаво ҳудудини назорат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда толиблар яна ҳужум қилгани, 15 ҳарбий ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:30 / 06.03.2026
НАТО Эрон хавфи ортидан ракетага қарши мудофаани кучайтиради
22:54 / 05.03.2026
Покистон-«Толибон» можароси: улар нимани бўлиша олишмаяпти?
21:00 / 04.03.2026
НАТО ҳаво мудофааси Туркия томонга учирилган Эрон баллистик ракетасини уриб туширди
12:55 / 04.03.2026