Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг Сингапур бош вазири билан учрашуви якуни бўйича баёнот берилди
Фото: Evan Vucci/AP
Сингапур Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Дональд Трамп ва Сингапур бош вазири Ли Сяньлуннинг ўзаро учрашуви якунлари бўйича баёнот билан чиқди. Унда айтилишича, етакчилар музокара давомида иқтисодиёт, хавфсизлик ва мудофаа соҳаларидаги ўзаро алоқаларни муҳокама қилган.
«Бош вазир Ли ва президент Трамп минтақа ҳамда жаҳондаги қатор ҳодисалар бўйича самарали мунозара олиб борди. Ҳар икки етакчи ҳам Сингапур ва АҚШ ўртасида иқтисодий, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ажойиб муносабатлар шаклланганини таъкидлаб ўтди», - дейилади баёнот матнида.
Шунингдек, қайд этилишича, Трамп бош вазир Лига АҚШ ва Шимолий Корея саммитини ташкил этгани ҳамда ўтказаётгани учун миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Трампга таклиф билан чиққани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
20:06 / 05.10.2025
McLaren Формула-1 конструкторлар кубогини муддатидан олдин қўлга киритди
14:42 / 25.09.2025