10:07 / 13.06.2018
25594

Япония Трампнинг сўзларидан ташвишга тушди

Фото: AP

Япония Мудофаа вазирлиги фикрича, Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея қўшинлари қўшма машқларининг эҳтимолий бекор қилиниши минтақа хавфсизлиги учун таҳдид саналади. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда.

«Америка-Корея машқлари ва Кореядаги АҚШ кучлари Шарқий Осиёдаги хавфсизликни таъминлашда муҳим ўрин тутади», - дея маълум қилди Япония Мудофаа вазирлиги раҳбари Ицунори Онодэра.

Аввалроқ, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Корея ярим ороли яқинидаги ҳарбий машқларни тўхтатишга ваъда берганди. Америка етакчисининг маълум қилишича, Пхеньян ва Вашингтон муносабатлари яхшиланаётгани фонида «ҳарбий ўйинларни» давом эттириш ниятида эмас.

Корея ярим оролида май ойи ўрталарида кузатилган ҳарбий машқлар КХДРнинг тажовузкор баёнотлари тикланишига сабаб бўлди. Шунингдек, айнан улар туфайли Шимолий Корея ҳукумати Жанубий Корея вакиллари билан учрашувни бекор қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Ин билан учрашувга баҳо берганди.

Top