Жаҳон | 10:09 / 13.06.2018
29227
1 дақиқада ўқилади

Трамп: Ким Чен Ин аломат йигит экан

Фото: Reuters /Jonathan Ernst

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин унга «аломат ва жуда ақлли йигит» бўлиб кўринган, у стратегик фикрлайди.

«У аломат ва жуда, жуда ақллидир. У ажойиб музокарачи, стратегик фикрлаш қобилиятига эга бўлган йигит», - деган Трамп.

Унинг қўшимча қилишича, Ким Чен Ин билан дарҳол тил топишиб кетган. Шунингдек, Трамп Шимолий Корея етакчиси ҳақидаги аввалги баёнотларидан воз кечмаган. Унинг фикрича, улар бўлмаганда Шимолий Корея раҳбари билан музокаралар ҳам амалга ошмасди. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар президентининг қўшимча қилишича, у тажовузкор баёнотлар даврида ўзини баъзида «аҳмоқдек» ҳис қилган, бироқ уни давом эттириш лозим, деб ҳисоблаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР келажаги ҳақидаги ролик эълон қилингани хабар берилганди.

Мавзуга оид