Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой, Япония ва Жанубий Корея КХДР бўйича ягона позицияга эга
Фото: Getty Images
АҚШ ташқи сиёсат идораси раҳбари Майк Помпеонинг маълум қилишича, Хитой, Жанубий Корея ва Япония томони КХДРга қарши санкция режимини сақлаб қолиш муҳим, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Помпео Хитой, Япония ҳамда Жанубий Корея ТИВ раҳбарлари билан музокаралардан сўнг шундай баёнот берган. Унда Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасида бўлиб ўтган саммит муҳокама қилинди.
«Бу уч давлатнинг ҳар бири КХДРга қарши амалдаги санкция режимини ядросизланиш бутунлай якунланмагунга қадар сақлаб қолиш муҳимлигини тасдиқлади», - дея айтиб ўтди Помпео.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Сингапурдаги саммитдан сўнг дарҳол КХДРга етиб боргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:47 / 05.12.2025
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди
21:09 / 04.12.2025
Биринчи «Марказий Осиё – Япония» саммити Токиода ўтказилади
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025