Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: Обама КХДР билан урушга тайёр турган
Фото: ЕРА
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар собиқ раҳбари Барак Обама Шимолий Корея билан урушга тайёр турган. Трамп бу ҳақда твиттердаги саҳифасида ёзди.
«Мен президент Обама билан очиқчасига гаплашганимда, у КХДР билан урушни бошлашга тайёр тургани ойдинлашганди», - дея Трамп ўзининг Fox News телеканалига берган интервьюсидан парчани келтирган.
Бошқа бир твитда у 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтган саммит вақтида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан яхши муносабатлар ўрнатганини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Сингапурдаги саммитдан сўнг дарҳол КХДРга етиб боргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:24 / 18.11.2025
КХДР: Сеул учун сувости кемалари минтақада "ядровий домино"ни келтириб чиқаради
18:21 / 10.11.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти КХДРга шерикликда айбланди
10:50 / 05.11.2025
Сеул: КХДР Россияга яна 5 минг ҳарбий юборди
21:08 / 04.11.2025