Жаҳон | 09:30 / 18.06.2018
6744
1 дақиқада ўқилади

Япония Жанубий Кореяга протест билдирди

Фото: Корея Республикаси денгиз кучлари

Япония Жанубий Кореяга Токто баҳсли ороллари яқинидаги ҳарбий машқлар туфайли протест билдирди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар қилмоқда.

Машқлар бугун, душанба куни бошланади ва икки кун давом этади, уларда олтита кема ҳамда еттита самолёт қатнашади. Токто ороллари яқинидаги машқлар бир йил икки марта ўтказилади, аввалги маротаба улар 2017 йилнинг декабрида бўлиб ўтганди.

Япония Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик каналлар орқали Жанубий Корея ҳукуматига баҳсли ҳудудлар яқинидаги машқлар «қабул қилиб бўлмас» экани ҳақида огоҳлантириш билан чиққан.

Токио Сеулга баҳсли ҳудудлар бўйича масалани БМТ халқаро судига олиб чиқишни таклиф қилган, бироқ Жанубий Корея Токтони тарихан, географик ва юридик жиҳатдан ўз ҳудуди, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония қирувчилари йўловчи самолёти билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолганди

Мавзуга оид