Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дори воситаларига қатъий нархлар бекор қилинди
Фото: Dreamstime
Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Фармонга мувофиқ, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қатъий нархларда сотиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.
2018 йил 1 августдан давлат рўйхатидан ўтказиш учун юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда амалга оширилган, дори воситаларини, жумладан, дори моддалари ва дори препаратларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларини тан олинади.
Ижтимоий дорихоналар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш уларнинг сотиб олиш қиймати ёки улгуржи нархига 10 фоиз чекланган савдо устамаси қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланди.
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига 2018 йил 20 июлга қадар муддатда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхатини шакллантириш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ беморларни даволашдаги врачлар хатоси энди эксперт гуруҳлар томонидан ўрганилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:48 / 25.11.2025
“Яшил Тошкент”: 33 км “яшил коридор” барпо этилади
22:52 / 24.11.2025
Ўзбекистонда судялар ва суд ходимлари куни белгиланади
22:15 / 24.11.2025
Судяларни навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлаш тартиби бекор қилинади
14:52 / 05.11.2025