16:16 / 21.06.2018
28586

Су-57 ва F-35 қирувчи самолётлари таққосланди

АҚШнинг Military Watch журнали Россияга тегишли Су-57 ва Американинг F-35 қирувчиси хусусиятларини таққослади ҳамда АҚШ самолёти кўп жиҳатлар бўйича ортда қолиши ҳақидаги хулосага келди. Шу билан бирга, нисбатан янги F-22 ва унинг Россия рақобатчиси бир хил даражададир.

Нашрнинг таъкидлашича, Су-57 F-35’нинг жанговар имкониятларини барча параметрлар бўйича ортда қолдиради. Бунда парвоз масофаси, фойдаланиш баландлиги, тезлик, манёвр қилиш қобилияти ва юк кўтариш имконияти бор. Бундан ташқари, Россия қирувчиси Америка самолётида бўлмаган инфрақизил қидирув ҳамда бошқа функциялар билан жиҳозланган.

Фото: globallookpress

Бундай таққослаш учун АҚШ Мудофаа вазирлигининг Туркияга F-35 етказиб беришдан эҳтимолий бош тортиши сабаб бўлган. Муаллифларнинг фикрича, Туркия томонидан Россия қирувчиларининг харид қилиниши, гарчи Анқара ва Ғарб ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирса ҳам, Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари учун кучайиш саналади.

Фото: Military of the United States

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШ конгресси қаршилигига қарамай, F-35 қирувчиларини олиши хабар берилганди

Top