Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Дания устидан ғалаба қозонди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида хорватияликларнинг қўли баланд келди.
Шу тариқа, Хорватия терма жамоаси 1/4 финалига йўл олди ва унда мусобақа мезбони Россия терма жамоаси билан куч синашади. Учрашув 7 июль куни, Тошкент вақти билан 23:00 да Сочидаги "Фишт" стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1/4 финалига Франция ҳамда Уругвай терма жамоалари чиққан эди.