Жаҳон | 07:50 / 10.07.2018
5199
1 дақиқада ўқилади
ЮНИСЕФ йил бошидан 16 минг яманлик болага кўмак кўрсатди
БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) 2018 йилнинг 1-ярмида Яманнинг ғарбидаги Худайдо вилоятидаги 16 мингдан кўпроқ болага озиқ-овқат ёрдами кўрсатди.
“Йилнинг биринчи ярмида ЮНИСЕФ Худайдода 16289 болани очарчиликдан қутқарди”, деб айтилган жамғарма хабарида.
Ҳудудда қақшатқич тўқнашувлар давом этаётганига қарамай, ЮНИСЕФ болалар ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз ишини давом эттирмоқда.
Яманнинг турли ҳудудларида 5 ёшдан кичик 400 мингга яқин бола жиддий тўйиб овқат емаслик каби муаммога дуч келганлар.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Худайдода озиқ-овқат билан боғлиқ муаммодан ташқари, соғлиқни сақлаш борасида ҳам оғир вазият юзага келган.
Мавзуга оид
22:15 / 26.12.2024
Исроил авиацияси Яман пойтахти аэропортига зарба берди
15:21 / 26.12.2024
Исроил ҲҲК қўмондони Ямандаги ҳусийчиларга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилди
15:56 / 22.12.2024
Америкалик ҳарбийлар Қизил денгиз устида ўз қирувчисини уриб туширди
18:08 / 19.12.2024